Халқ депутатлари Булунғур тумани кенгашининг навбатдан ташқари 22-сессияси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сессияда вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликлар, уларнинг ечими тўғрисида маъруза қилган.
Сессияда ташкилий масала кўрилган. Туман кенгаши томонидан шу пайтгача Булунғур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Хайриддин Хўжаёровни вазифасидан озод этиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Ҳиммат Оқбўтаев шу кунгача Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифаларда ишлаб келган Фурқат Раҳимов номзодини Булунғур тумани ҳокими вазифасига тавсия қилди.
Халқ депутатлари Булунғур тумани кенгаши томонидан туман ҳокимини тайинлаш ҳақидаги вилоят ҳокимининг қарори тасдиқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)