Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманига ташриф буюрганидан сўнг, туман ҳокими ҳамда Ички ишлар бўлим бошлиғи эгаллаб турган вазифасидан озод этилди, деб хабар берди «Новости Узбекистана».
Чилонзор туман ҳокими Тоҳир Мирҳидоятов вазифасидан озод этилди. Шаҳар ҳокимиятининг сайтида ёзилишича, ҳозирда ҳоким лавозими бўш. Чилонзор туман маъмуриятининг аниқлик киритишича, вақтинчалик ҳоким вазифасини унинг биринчи ўринбосари Баҳром Каримов бажармоқда.
Шунингдек, ИИБ бошлиғи Абдумажид Шермуҳаммедов ҳам вазифасидан озод этилди. Туман бошқармасининг таъкидлашича, унинг ўрнига подполковник Шавкат Мавлонов тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни Президент пойтахтнинг Чилонзор туманида назорат ўтказган эди. Шавкат Мирзиёев ташкилотлар ҳамда маҳаллаларга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Президент 2017—2018 йиллар давомида Чилонзор туманининг барча ички йўлларини тўлиқ таъмирлаш ва замонавий кўп қаватли автомобиль турар жойларини қуриш вазифасини қўйди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)