Ўзбекистон ҳукумати қарори билан тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Хусусан, мазкур дастурга маиший техника, тиббий асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқалар ишлаб чиқариш бўйича қўшимча 12 та лойиҳа киритилди.
Дастурга янгитдан киритилган ташкилотларга нисбатан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар жорий йил 17 апрель, солиқлар бўйича имтиёзлар эса 2017 йил 1 майдан бошлаб қўлланилади.
Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)