Япония ҳукумати АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг Токиога 18 апрель куни бошланадиган ташрифи чоғида КХДР билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилмоқчи, деб ёзади «ТАСС» вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Сугага таяниб.
«Шимолий Корея атрофидаги муҳит Япония бош вазири Синдзо Абэ ва АҚШ вице-президенти Майк Пенс ўртасидаги муҳокамалар мавзуси бўлади», — деди у.
Вазирлар маҳкамаси бош котиби таъкидлашича, Токио Вашингтон ва Сеул билан ҳамкорликда БМТ Хавфсизлик кенгаши тақиқлаганига қарамай, баллистик ракеталарни синовдан ўтказаётган КХДРдан «тийилишни талаб қилмоқчи».
«АҚШ ва Жанубий Корея билан ҳамкорликдан ташқари, биз Шимолий Корея томонидан гижгижлашларни босиш учун, барча йўналишлар бўйича дипломатик чораларни кўрамиз, шу жумладан, Хитой ва Россия билан алоқа қиламиз», — деди Суга.
Изоҳ (0)