Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон «биринчи галда» ҳукумат раҳбари Биноли Йилдирим ва мухолифатдаги Миллий ҳаракат партияси раиси Давлат Боғчали билан ўлим жазосини амалиётга қайтаришни муҳокама қилишини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бизга таҳдид қилганлар овоз бериш қутилари олдида жавоб олди. Биз ҳали кўп нарсани амалга оширишимиз керак. Биринчи бўлиб бош вазир ва жаноб Боғчали билан ўлим жазосини муҳокама қиламан», — деди Эрдўғон Истанбул аҳолиси ўртасидаги чиқиши чоғида.
Туркия президенти «мазкур мавзу бўйича янги референдум ўтказилиши»ни ҳам истисно этмади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 16 апрель, якшанба куни бўлиб ўтган давлат бошқарувининг президентлик шаклига ўтиш бўйича референдумда конституцияни ислоҳ қилиш тарафдорлари ғолиб чиқди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)