АҚШнинг Лондондаги элчихонаси ходимлари уч ойлик болани сўроқ қилди, уни бобоси виза анкетасини тўлдириш чоғида янглишиб, террорчи деб атаган эди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Guardian газетаси маълумотларига кўра, уч ойлик Харви Кеньон-Кейрнснинг бобоси Америка визасини олиш учун унинг анкетасини тўлдириш вақтида «Террорчилик фаолияти, жосуслик, саботаж ёки геноцидга алоқангиз борми?» — деган саволга янглишиб, «ҳа» деб жавоб ёзган, натижада эса болани суҳбат учун элчихонага чақиришган. Бобо ва набира Флоридага саёҳатга чиқмоқчи бўлган.
«Улар бу шунчаки хатолик бўлганини, уч ойлик бола ҳеч кимга зарар бера олмаслигини тушунмаганига ишонгим келмасди», — деди 62 ёшли Пол Кеньон.
Унинг сўзларига кўра, сўроқ чоғида бола «ўзини жуда яхши тутган ва бирор марта йиғламаган».
Оила виза олиш учун дастлабки рад жавобидан сўнг яна 3000 фунт стерлинг тўлашига тўғри келган. Кеньоннинг ўзи хатоси жуда қимматга тушганини таъкидлади.
Изоҳ (0)