Колумбиядаги тунги клубда портлаш юз бериши натижасида камида 30 киши жабрланди, деб ёзади «Газета.ru» Colombia Reports газетасига таяниб. У ерда граната портлагани тахмин этилмоқда.
Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Валье-дель-Каука провинциясининг Сан-Педро аҳоли пунктида содир бўлган, у Колумбияда шакар етиштириш бўйича асосий ҳудудлардан бири ҳисобланади.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган.
Жабрланганлар орасида фермерлар ва шакарқамиш ўриш билан шуғулланувчи ишчилар бор.
Изоҳ (0)