Нукус шаҳрида очилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонасига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар берди.
Халқ қабулхонаси Нукус шаҳридаги Н.Сараев кўчасида жойлашган бўлиб, унга Еркин Ўтениязов раҳбар этиб тайинланди.
Қабулхонада фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш хоналари замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган. Шунингдек, қабулхонада замонавий тиббиёт хонаси ҳам хизмат кўрсатади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)