Ўзбекистон ҳукумати Қамчиқ довони орқали битта етакловчи ўққа 11,5 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган юк автомобиллари билан юк олиб ўтишни тақиқлади, деб ёзади UzDaily ҳукуматнинг «А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига таяниб.
Ҳужжатда айтилишича, «Чинор» (Тошкент вилояти Оҳангарон тумани) ва «Шеробод» (Наманган вилояти Поп тумани) постларида автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит ўлчамларини, шу жумладан, етакловчи ўқ юкламаларини текшириш бўйича замонавий ускуналар ўрнатилади.
Ҳужжатга мувофиқ, битта етакловчи ўққа тушадиган оғирлик параметрлари бўлинмайдиган катта габаритли ва оғир юкларни ваколатли органларнинг махсус рухсатлари билан олиб ўтаётган, шунингдек, Қамчиқ довонида йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш учун жалб қилинган юк автотранспорт воситалари учун амал қилмайди.
Ушбу тақиқ 2017 йил 1 июлдан кучга киради.
Изоҳ (0)