Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларининг махсус кийим-боши, атрибутикаси ва фарқловчи белгилари қайта кўриб чиқилади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 апрелда имзоланган ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш тўғрисидаги Фармонида кўзда тутилган, дея хабар беради «Газета.uz».
Махсус кийим-бош ва атрибутикани қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси 2018 йил июлига қадар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Мазкур қарор уларнинг халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янгилаш ва унификациялаш, шунингдек, фуқаролар онгида ички ишлар органлари тўғрисида ижобий тасаввурларни шакллантириш мақсадларига йўналтирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)