Франция Ички хавфсизлик бош бошқармаси (DGSI) мамлакат президентлигига номзодларни сайловолди вақтида уларга экстремистлар томонидан жиддий хавф етказилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, огоҳлантириш ўтган ҳафта номзодларнинг барчасига юборилган. Разведка хизмати ҳужумлар нафақат номзодларнинг ўзига, балки уларнинг сайловолди штаби аъзоларига ҳам йўналтирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Шунингдек, ички разведка хизмати ушбу ҳолат бўйича тегишли ахборот хатларини номзодларни ҳимоя қилувчи полиция хизматларига ҳам юборди.
DGSI хавф жиддий ва яққол эканлигини таъкидламоқда. Франция ички ишлар вазири Маттиас Фекль, ўз навбатида, ушбу вазиятга шарҳ беришдан бош тортди.
Маълумот ўрнида, Францияда президентлик сайловининг биринчи тури 23 апрель куни, иккинчи тури 7 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)