Туркиянинг 81 вилоятида конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «РБК» хабар берди.
Референдумда овоз бериш ҳуқуқига 55 миллиондан ортиқ фуқаро эга бўлган.
«ТАСС»нинг ёзишича, Туркия ички ишлар вазирлиги хавфсизликнинг кучайтирилган чораларини кўрди. Бунга 250 мингдан ошиқ полициячи, 128 минг жандарм, 70 мингга яқин қўриқлаш тизими ходимлари ва кўнгиллилар жалб этилди.
Конституциявий ўзгаришлар Туркияда бошқарувнинг парламент ўрнига президентлик шакли жорий этилишини кўзда тутади. Президент ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилади ва у ҳам давлат, ҳам ҳукумат раҳбарига айланади.
Бош вазир лавозими бекор қилинади, президент эса вице-президент, вазирлар, прокурорлар ва судьялар коллегиясининг бир қисмини тайинлаш ҳуқуқини қўлга киритади.
Дастлабки натижалар кейинроқ эълон қилинади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)