Шимолий Корея баллистик ракета учирилиши ҳақида расман эълон қилмаган. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Биз ракета учирганимиз ҳақида савол берилди. Бироқ бу ҳақда расман эълон қилинмади. Ҳатто шундай бўлган тақдирда ҳам, бу мамлакатимизнинг ядровий тийиб туриш имкониятини ошириш борасидаги одатий жараён ҳисобланади. Бунинг ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ, ҳар доим бу ҳақда матбуотда ёритилавермайди», — деди КХДР ТИВ Европа департаменти бошлиғи ўринбосари Ким Ен Хо.
ТИВ вакили, шунингдек, мамлакат раҳбарияти КХДР етакчиси Ким Чен Ин шунга қарор қилганда тегишли чоралар кўришга тайёрлигини кўп бор таъкидлаганини билдирди.
Изоҳ (0)