Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳридаги Йўлбарслар хиёбонида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали лойиҳасини кўздан кечирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентининг 25 январдаги қарорига мувофиқ, Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида у кишининг ҳайкали ўрнатилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)