Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги «Альпомиш» компаниясига ташриф буюрди ва унинг бўш ётган биноларини кўздан кечирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев вилоятларга ташрифи чоғида йирик объектларнинг хусусийлаштирилгандан кейинги аҳволи билан қизиқмоқда.
Бундай объектлар самарали ишлаб кетиши учун уларни қўллаб-қувватлаш, кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тавсиялар бермоқда.
«Альпомиш»да ҳам улкан имкониятлар мавжуд.
Ўзбекистон Президенти маблағи, технологияси ва тажрибаси етарли бўлмаган тадбиркорларга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида тизим ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)