Қашқадарёда 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмоқда, кўнгилларини кўтариб, уй юмушларига кўмаклашмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ўзбекистон Президентининг 4 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони ҳамда «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз уй-жойига эга бўлмаганларга турар жой ажратиш каби эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ва уларга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатлар тантанали равишда топширилмоқда. Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.
Уруш йилларида вилоятимиздан 47 мингдан ортиқ фуқаро, жумладан, 96 хотин-қиз жанггоҳларда иштирок этган. Уларнинг ярмидан кўпи ортга қайтмаган. Айни пайтда вилоятда 120 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳаёт.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Уларга доимий равишда тиббий ва моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Ногиронлик аравачаси ва бошқа зарур воситалар ажратилиб, соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда.
Январь Иноятов, «Нуроний» жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси
Изоҳ (0)