АҚШ қўшинлари Шимолий Кореяга зарба беришга жазм қилса, Хитой Пхеньянга иттифоқдошлик ёрдамини кўрсатмаслиги мумкин. Бу ҳақда хитойлик экспертлар ва таҳлилчиларга таяниб, South China Morning Post маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Нашрга кўра, гарчи икки қўшни давлат ўртасида 1961 йилда тузилган дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома мавжуд бўлса-да, Пхеньян ядро қуролини тарқатмаслик тартибига риоя этишдан бош тортди.
Шу тариқа минтақада тинчлик ва барқарорлик таъминланишига тааллуқли икки томонлама келишув шартларидан бири бузилди. Бу эса Пекинга Америка қўшинлари Шимолий Корея қуролли хуруж уюштирган тақдирда Пхеньянни қўллаб-қувватламасликка асос беради.
Айни пайтда, кузатувчилар Корея ярим оролида кенг кўламли уруш бошланишига шубҳа билан қарамоқда. АҚШ қуруқликда ҳарбий операция ўтказиши даргумон, бунинг ўрнига туркум ракета зарбалари бериш билан чекланиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)