Канада Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни кенгайтирди ва «қора рўйхат»га ҳукумат билан боғлиқ 26 кишини киритди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Суриядаги вазият тинчлик ва хавфсизликнинг буткул бузилиши ҳисобланади. Бу эса халқаро миқёсдаги жиддий инқирозга сабаб бўлиши мумкин», — дейилади Канада ҳукумати баёнотида.
Канада 2012 йилда Дамашқдаги элчихонасини ёпган ва Сурия ҳукуматига қарши санкциялар жорий этганди. Охирги бор мазкур санкциялар 2014 йилда кенгайтирилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)