Франция президентлигига номзод, «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пенга нисбатан текширув билан шуғулланаётган француз терговчилари Европарламентдан уни депутатлик иммунитетидан маҳрум этишни талаб қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ле Пен парламент иммунитетини рўкач қилиб, сайловолди кампанияси якунланмагунча терговчиларга кўрсатма бермаслигини билдирганди.
«Миллий фронт» етакчиси партияси ходимларини парламентдаги ёрдамчилари этиб тайинлаш ва уларга Европарламент бюджетидан маош тўлаганликда айбланмоқда. Бироқ бу ходимлар парламент йўналишида деярли ҳеч қандай иш бажармаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Марин Ле Пеннинг Париждаги штаб-квартирасига ўт қўйилгани маълум қилинганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)