Алеппо яқинидаги Рашидин шаҳарчасига 14 апрель, жума куни шиаларнинг Ал-Фуа ва Кефрая қишлоқлари аҳолиси жойлаштирилган автобуслар колоннаси етиб келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Manar телеканалига кўра, Идлиб вилоятидаги жангарилар эгаллаган мазкур икки аҳоли пунктидан 5 мингдан зиёд фуқаро олиб чиқилди. Уларнинг ортидан Рашидинга кун давомида яна 3 минг киши келтирилиши билдирилмоқда.
Ал-Фуа ва Кефрая қишлоқлари аҳолиси эвакуацияси Дамашқ ғарбидаги Забадоний ва Мадая тоғли курортларидан жангариларнинг чиқиб кетиши билан бир пайтда ўтказилмоқда. 14 апрель, жума куни тонгда бу манзиллардан 60 та автобус жўнагани қайд этилди.
Ҳукумат армияси ва қуролли гуруҳлар ўртасидаги келишувга биноан, Дамашқ атрофини 3,8 минг жангари оиласи билан бирга тарк этади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)