Lucid Motors компанияси 1000 от кучига эга Air электрокарининг синови акс этган видеони тақдим этди. АҚШнинг Огайо штатидаги 12 километрли овал шаклидаги синов полигонида автомобиль 350 км/соат тезликка эришди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Тўрт эшикли электрокар 2016 йилда тақдим этилган. Кучланиш қурилмаси таркибига иккита электромотор ва сиғими 100 ёки 130 киловатт/соат бўлган аккумуляторлар комплекси киради. Машинанинг такомиллаштирилган кўриниши 640 километр масофани бир марталик тўла қувват билан босиб ўта олади.
Lucid Air 2,5 сонияда 96 км/соат тезликка эришади. Модель кейинги йилдан бошлаб йиғила бошланади. 2018 йилда, тахминан, 250 та машина йиғиш режалаштирилмоқда. Моделнинг нархи 100 — 160 минг доллар бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)