Миср ҳукумати Искандария черкови яқинида бомба портлатган худкуш террорчининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда 12 апрель, чоршанба куни мамлакат ички ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди.
У Сувайш вилояти фуқароси 31 ёшли Маҳмуд Ҳассан Муборак Абдулла эканлиги хабар қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Миср черковларида бир неча соат фарқ билан портлашлар содир бўлди. Тонгда Танта ибодатхонасида худкуш бомбани ҳаракатга келтирди. Портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, яна 80 га яқин одам яраланди.
Кейинроқ Искандариядаги черковда яна бир худкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди.
Ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)