Япония ҳукумати император Акихитонинг тахтдан воз кечиш маросимини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу 200 йил мобайнидаги биринчи шундай маросим бўлади, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳозирда экспертлар қадимий ҳужжатлар асосида тадбир сценарийсини ишлаб чиқишга уринмоқда. Маросимга расмий тус бериши ҳам истисно этилмаган, бу эса парламентнинг алоҳида қарорини талаб қилади.
84 ёшли император Акихито ўтган йил августидаги халққа мурожаатида кексалиги туфайли ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ниятида эканлигини билдирганди.
Амалдаги қонунчиликда тахтдан воз кечиш кўзда тутилмаган ва император қазоси етгунга қадар вазифасини адо этиши лозим. Бироқ жамоатчилик сўровлари японияликлар Акихитонинг мазкур ниятига ижобий муносабатда эканлигини кўрсатмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)