Мексиканинг Синалоа штати шимолидаги шифохона томидан бир эркакнинг жасади топилди. Жасадлар самолётдан ташлаб юборилган, дея тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РБК» хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт шифохона устидан жуда паст баландликда учиб ўтган. Шунингдек, штат маъмурий маркази бўлмиш Кульякан шаҳридан 60 километр жанубда яна икки жасад топилган. Улар ҳам айнан ўша самолётдан ташланган. Полиция воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
Синалоа — наркобарон, «Пакана» лақабли Хоакин Гусман Лоэра туғилган штат. У 2016 йилда ҳибсга олинган эди. Хоакин ҳибсга олингач, мамлакатдаги улкан наркокартель ва наркомафия вакилларининг қаршиликлари сабаб Мексикада хавфсизлик даражаси ёмонлашган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)