Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонники каби мўйлов қўйиш мамлакатда ҳукмрон бўлган Адолат ва тараққиёт партиясида урфга кирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Агентликнинг ёзишича, мўйлов бош вазирда, маданият вазирида, ҳатто авваллари соқолини олиб юрган иқтисодиёт вазири ва ташқи ишлар вазирида ҳам пайдо бўлган.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бундай хатти-ҳаракатда тасодиф йўқ, чунки гап юздаги туклар сиёсий аҳамият касб этадиган мамлакат ҳақида бормоқда.
Боз устига, 2016 йилда юз берган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг эса вазирларнинг Эрдўғонга бўлган садоқати диққат билан ўрганилмоқда.
Туркиянинг террорчиликка қарши кураши ва давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатидан сўнг мўйлов «кучли ва қаҳри қаттиқ инсон» имиджини таъминламоқда.
Исмини ошкор этмаган ҳукумат вазирларидан бирининг агентликка берган маълумотига кўра, баъзи вазирлар Эрдўғоннинг таклифига биноан юзида тукларни ўстиришни бошлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)