Фаластин президент Маҳмуд Аббоснинг АҚШга ташрифидан сўнг Исроил билан мулоқотни тиклаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда мухторият ташқи ишлар вазири Рияд ал-Маликий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Келгуси ой бошида Маҳмуд Аббос Қўшма Штатларга ташриф буюради ва Дональд Трамп билан учрашади. Икки муҳим масала — Исроил армиясининг Фаластин ҳудудидан чиқарилиши ва Фаластин—Исроил тинчлик мулоқотининг тикланиши муҳокама қилинади», — дея таъкидлади Рияд ал-Маликий.
Вазирга кўра, тинчлик музокаралари — «Исроил билан узоқ йиллик қарама—қарши туриш муаммосини бартараф этишнинг ягона йўли».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)