АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп отасининг Сурияга ҳужум қилиш билан боғлиқ қарорига катта таъсир қилган. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Вашингтондаги элчиси Ким Даррохнинг Бош вазир Тереза Мэй ва ТИВ раҳбари Борис Жонсонга юборган дипломатик ахбороти билан таниш бўлган манбаларга таяниб, Independent нашри маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Британия элчисининг телеграммасида Иванка Трамп Идлиб провинциясида тахмин қилинган кимёвий қурол ишлатилгани натижасида ҳалок бўлганларни кўриб, ҳайратга тушгани қайд этилган.
Иванка Трамп телевидение орқали кўрсатилган Идлиб провинциясида ҳалок бўлганларнинг расмларига ўзининг Twitter’даги саҳифасида шарҳ бериб, «Юрагим парчаланди, менинг жаҳлим чиқяпти», деб ёзган эди.
Британия элчиси телеграммада Дональд Трампга қизи кутилгандан ҳам кучлироқ таъсир қилганини маълум қилган. Натижада Трамп Сурияга нисбатан сиёсатини 180 даражага ўзгартириб, ҳукумат кучларига зарба беришга қарор қилган.
Нашр қайд этганидек, Трамп ўтган ой Башар Асад ва унинг рақиблари ўртасидаги можарога аралашмаслик тамойилига риоя қилаётган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)