Швеция полицияси 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов Стокгольмдаги теракт ижрочиси эканига ишонмоқда. Бу ҳақда Швеция полицияси бошлиғи Дан Элиассон маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Биз айнан теракт ижрочисини қўлга олганимизга ишончимиз комил», — деди Элиассон.
Полиция ижрочининг шериклари бўлганини истисно қилмади, шунинг учун уларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ, қўлга олинган шахс Кронобергдаги тергов изоляторидаги сўроқ давомида қилган жиноятини тан олган эди. У ИШИД террорчилик ташкилотининг кўрсатмаси остида ҳаракат қилганини айтган.
Шунингдек, полиция терактни амалга оширганликда гумонланаётган Оқилов билан шу иш юзасидан қўлга олинган иккинчи шахснинг ўзаро алоқаси борлигини аниқлади. Бироқ ҳозирча бу борада ҳеч қандай маълумот айтилмади.
Хавфсизлик полицияси бошлиғи Андерс Торнбергнинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар 600 га яқин сўроқ амалга оширилган. Аммо, қайд этишларича, олдинда ҳали қилинадиган ишлар кўп, тергов бир йилгача давом этиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)