Дональд Трамп маъмурияти «Боко Ҳарам» террорчилик ташкилотига қарши курашиш мақсадида Нигерияга умумий қиймати 600 миллион доллар бўлган 12 та A-29 Super Tucano турбовинтли штурмчи самолётларини сотмоқчи. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Нигерияга A-29 Super Tucano самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома 2016 йилда, Барак Обама маъмурияти томонидан тайёрланган. Бироқ у Нигерияда инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилгани сабаб, амалга ошмай қолган эди.
Сўнгги йилларда Нигерия ҳукумати ҳарбий авиацияни қўллаган ҳолда жанговар операциялар ўтказиш вақтида тинч аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлишда бир неча бор айбланган эди. Қочоқлар лагери бомбардимони билан тугаган охирги шундай ҳодиса оқибатида камида 230 киши ҳалок бўлгани айтилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)