Миср ҳукумати 9 апрель, якшанба куни Танта ва Искандария шаҳарларидаги терактлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 100 минг Миср фунти (тахминан 5,5 минг доллардан кўпроқ) миқдорида пул тўлаш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда мамлакат ижтимоий бирдамлик вазири Гада Вали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, террорчилик ҳужум оқибатида 45 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ инсон жароҳат олган.
Аввалроқ, Миср ҳукумати терактлар сабаб президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисийнинг мамлакатда уч ойлик фавқулодда ҳолат режими жорий этилиши борасидаги қарорини мақуллаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)