Германиянинг Лейпсиг шаҳрида Россиянинг Берлиндаги элчихонаси олдида теракт содир этиш ниятида бўлган 24 ёшли марокашлик қўлга олинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, у норозилик намойиши иштирокчилари орасига қўшилмоқчи бўлган, бироқ айнан нимани мақсад қилгани ҳозирча номаълум.
8 апрель куни қўлга олинган марокашлик суд қарорига кўра икки ҳафтага қамоққа олинган.
Муҳаммад Б. Х. (ОАВ уни шундай деб атамоқда) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига аввалдан маълум бўлган. У 2017 йил февралида Лейпсигдаги таълим маркази яқинида ўзини портлатиш билан таҳдид қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)