Нигер хавфсизлик хизматлари «Боко Ҳарам» радикал гуруҳининг 57 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
«57 нафар террорчи ўлдирилган», — дейилади Нигер мудофаа вазирлиги хабарида.
Ҳарбийлар жангарилардан Toyota пикапи, миномёт, икки гранатомёт, бешта пулемёт, 20 та АК-47 ва ўқ-дориларни олиб қўйганлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ «Боко Ҳарам» жангарилари Нигер жануби-шарқидаги Диффа ҳудудида жойлашган қишлоққа ҳужум қилиши оқибатида 15 нафар аскар ва икки нафар фуқаро ҳалок бўлган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)