Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 10 апрель куни Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида АҚШнинг ракетали зарбасидан кейин Суриядаги вазиятни муҳокама қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Ҳар иккала томон суверен мустақил давлатга қарши бундай тажовузкор хатти-ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ, аввало, БМТ Уставининг бузилиши ҳисобланиши, минтақавий хавфсизликка таҳдид яратиши, халқаро террорчиликка қарши курашга путур етказишини таъкидлади», — дейилади Россия ТИВ хабарида.
Вазирлар Суриянинг Идлиб провинциясида кимёвий қурол қўлланилиши билан боғлиқ ҳодисани пухта ва холисона текширишга чақирди. Бундан ташқари, Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича яқин алоқаларни сақлаб туришга келишиб олди.
Изоҳ (0)