Афғонистон хавфсизлик кучлари 10 апрель, душанбага ўтар кечаси мамлакат шимолида ИШИД террорчилик гуруҳининг олий мансабли бошлиғини йўқ қилди, деб ёзади «РИА Новости» Афғонистоннинг Сарипул вилояти губернаторига таяниб.
«ИШИДнинг олий бошлиқларидан бири — «шер» лақаби билан машҳур бўлган Кари Шер Муҳаммад, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилган уч соқчи ўлдирилди», — деб ёзди губернатор Муҳаммад Зоҳир Ваҳдат ўзининг Facebook саҳифасида.
Амалдор хабарига кўра, террорчилар Саёд туманидаги тўқнашувлар чоғида ўлдирилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)