Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди ва унда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби навбатдаги босқич чиптасига эга чиқди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Мамлакат Биринчи лигасида иштирок этувчи «Нурафшон» клубига қарши «Пахтакор» аввалроқ ўйнаши лозим эди. Бироқ тошкентликлар сафидан учдан ортиқ футболчи миллий терма жамоага чақирилгани учун, улар ўйинни бошқа кунга қолдиришни сўраб мурожаат қилганди.

Ўзбекистон миллий термасининг асосини ташкил қилувчи клуб қуйи лига жамоаси дарвозасига асосий ва қўшимча дақиқаларда гол ура олмади. Шу тариқа ўйин пенальтилар сериясига қадар чўзилди.

Лотереяда омад «пахтакорчилар» томонида бўлди. Дарвозабон Александр Лобанов зарбалардан бирини қайтариб юборди. Кейинроқ эса ўзи ҳал қилувчи голни уриб, жамоасини нимчорак финалга олиб чиқди.

Ўзбекистон кубоги 1/16 финал 10 апрель, душанба

«Нурафшон» — «Пахтакор» 0:0. Пен — 3:5

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди