2017 йилда Япониянинг турли шаҳарларидан Ўзбекистонга ўнта чартер рейси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат Туризм қўмитаси хабар бермоқда, деб ёзади UzDaily.
Япониялик сайёҳлар мамлакатга етиб келгандан кейинги тадбирлар CATS, Marco Polo, Golden Road ва Shahrizoda SamStarTour ўзбек сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорлик келишувлари доирасида ташкил этилади.
Қўмитанинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа доирасида Япониядан Ўзбекистонга 2,5 мингга яқин сайёҳ ташриф буюради.
Апрель ойида Самарқанд шаҳрига учта рейс ташкил этилади. Натижада 750 нафар сайёҳ Ўзбекистонга саёҳат қилиш имконига эга бўлади.
7 апрель куни Япониядан сайёҳларнинг биринчи чартер рейси Ўзбекистонга етиб келди.
Япониялик сайёҳлар учун ҳафталик тур Ўзбекистон ва Буюк Ипак йўлининг қадимий дурдоналари ҳисобланувчи Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига ташриф буюришни кўзда тутади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)