Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан Зангиота ва Янгийўл туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига мазкур туманлар аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.
Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига Зангиота туманидан келган мурожаатлар сони жами 14 983 тани ташкил қилди.
Зангиота туманидан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда уларнинг асосий қисми уй-жой, табиий газ таъминоти, моддий ёрдам, пенсия таъминоти ва болалар нафақаси, йўлларни таъмирлаш, судларда ишлар кўрилиши ва суд қарорларининг ижро этилиши, банк-молия масалалари бўйича эканлиги аниқланди.Янгийўл тумани бўйича мурожаатлар сони жами 5 768 тани ташкил қилди. Мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда уларнинг асосий қисми уй-жой, моддий ёрдам ва нафақа, бандлик, суд, газ ва электр таъминоти масалаларида эканлиги аниқланди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўлланган 100 дан зиёд мурожаат ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди.Сайёр қабул жараёнида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)