Гулистон шаҳрида 6 апрель куни пенсия пулини олиш учун навбатда турган 72 ёшли онахон вафот этди. Бу ҳақда, Гулистон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳарнинг «Навбаҳор» маҳалласидаги манбаларга асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Ҳодиса шаҳарнинг «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида, уч маҳалла пенсионерлари учун пенсия пули тарқатилаётган вақтда юз берган. Пенсия пулини олиш учун камида 100 кишилик навбат юзага келгани айтилмоқда.
«1945 йилда туғилган Мария Худойқулова навбатда ҳосил бўлган тиқилинчда нафаси қайтиб, юрак хуружига дучор бўлган. Шифокорлар етиб келганида, онахоннинг жони узилиб бўлган эди», — деб ёзади «Kun.uz».
Ҳодиса юзасидан расмий манбалар ҳозирча бирор ахборот бергани йўқ.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)