Самарқандга 7 апрель куни Япониядан биринчи чартер рейс етиб келди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таяниб, Uz24 хабар берди.
Хабар беришларича, бир ҳафталик тур давомида япониялик сайёҳлар Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги тарихий ёдгорликларга ташриф буюради.
Апрелдан октябргача амалга ошириладиган 10 та чартер рейс давомида Япониядан Ўзбекистонга 2,5 минг сайёҳ ташриф буюради.
Қайд этишларича, апрель ойида Самарқандга яна учта рейс ташкил қилинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)