Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши қошидаги Аксилтеррорчилик идораси исроилликларга Синай ярим оролини тарк этишни тавсия қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Мисрда бўлиб ўтган ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳининг имкониятларини ва унинг Синай ярим оролида сайёҳларга қарши қаратилган терактларни тайёрлаш бўйича тармоқлари фаоллигини кўрсатиб берган терактлардан сўнг, идора Синай ярим оролида қолаётган барча исроилликларни ушбу ҳудудни зудлик билан тарк этишга чақиради», — дейилади идора ўз сайтига жойлаган огоҳлантиришда.
Идора Синайдаги исроилликларнинг қариндошларига улар билан боғланиб, уларни ўз ватанига қайтиш зарурати ҳақида хабардор қилишни тавсия этди. Ҳужжатда Синайга бормоқчи бўлганларнинг барчасига бундай саёҳатлардан тийилиш қатъий тавсия қилинди.
9 апрель куни Верб якшанбасида Мисрнинг Танта ва Искандария шаҳарларидаги икки черковда ибодатлар вақтида терактлар содир бўлди ва 44 кишининг ўлимига, 100 дан зиёд фуқаронинг жароҳатига сабаб бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)