АҚШ сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси раҳбари Жон Маккейн Вашингтон Идлибда содир этилганини гумон қилаётган кимёвий ҳужум учун Оқ уй қисман айбдор эканлигини айтди, деб ёзади «ТАСС».
«Унга (Оқ уйга) айбнинг бир қисмини юклаш мумкин», — деб ҳисоблайди Маккейн. Аввалроқ республикачи АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Сурия президенти Башар Асад тақдирини мамлакат халқи ҳал этиши ва унинг ҳокимиятдан четлатилиши Вашингтоннинг бирламчи вазифаси эмаслиги ҳақидаги баёнотига нисбатан норозилик билдирган эди.
Шунингдек, сенатор АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сурия аэродромига ракетали зарба бериш қарорини маъқуллади ва ушбу хатти-ҳаракатларни сиёсатдаги бурилиш деб атади. «Менинг фикримча, президентнинг хатти-ҳаракатлари — жуда яхши биринчи қадам, у сиёсатда сўнгги саккиз йилдаги бурилиш бўлди», — дея таъкидлади Маккейн.
Изоҳ (0)