АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан унинг Америкага ташрифи чоғида дўстлашиб қолганини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«АҚШда раис Си Цзиньпин ва Пэн Лиюань хонимни меҳмон тариқасида қабул қилиш мен учун катта шараф бўлди. Ажойиб дўстлик муҳити шаклланди. Бироқ савдо билан нима бўлишини вақт кўрсатади», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Си Цзиньпин ва унинг турмуш ўртоғини Флорида штатидаги қароргоҳида қабул қилди. Икки давлат етакчилари Шимолий Кореянинг ядро дастури, савдо сиёсати ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)