Суриядан кимёвий қурол олиб чиқилишининг якунланиши Россия ва АҚШ бу борада ҳамкорлик қилиши учун имконият яратади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз халқаро ҳамжамиятни бу ишни, яъни Суриядан кимёвий қурол олиб чиқилишини охирига етказишга чақирамиз. Бу мазкур йўналишда АҚШ ва Россия ҳамкорлиги учун имконият, ушбу иш якунланиши лозим», — дея таъкидлади Биньямин Нетаньяху.
Эслатиб ўтамиз, Исроил бош вазири АҚШнинг Суриядаги авиабазага ракета зарбаси берганини тўлиқ қўллаб-қувватлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)