Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий мамлакатда уч ойлик фавқулодда ҳолат режими жорий этилганини эълон қилди, деб ёзади «Газета.ru» Reuters’га таяниб.
Бу ҳақда давлат раҳбари халққа қаратилган махсус мурожаатида айтиб ўтди.
Аввалроқ ас-Сисий кетма-кет терактлардан сўнг қўшинларни сафарбар қилишга буйруқ берган эди.
Изоҳ (0)