Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида «еттилик» давлатлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг Италияда бўлиб ўтадиган учрашувида Сурия ва Шимолий Кореядаги вазиятни муҳокама этиш ниятида. Бу ҳақда у Токиодаги «Ханэда» аэропортидан учиб кетиш олдидан журналистларга маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
«G7 ташқи ишлар вазири учрашуви дунё ҳамжамияти Суриядаги вазият ва Шимолий Корея муаммоси билан тўқнаш келган шароитда бўлиб ўтмоқда. Учрашувда ‘еттилик’ ҳамкорлиги тасдиқланиши, мазкур долзарб масалалар юзасидан очиқ-ойдин фикр алмашилишини истардим», — дея таъкидлади Фумио Кисида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)