Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиялик коллекционер Ник Мид собиқ Иттифоқнинг Т-54 танки ичидан қиймати 2,5 миллион долларга тенг олтин ёмбини топиб олди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Фото: The Sun

Фото: The Sun

55 ёшли Мид танкни eBay интернет кимошди савдосидан 37 минг долларга харид қилганди. Топилма танкнинг ёқилғи бакидан, Ник Мид ва механик Тод Чемберлен машинани ўрганаётганида аниқланди. Коллекционер ҳайратга тушганидан полицияни чақирди. Ҳуқуқ-тартибор ходимлари олтинни тилхат қолдирган ҳолда мусодара қилди.

Олтин қайтиб келмаса ҳам, ажойиб танк мен билан қолади.

Ник Мид, танк эгаси

Британиялик коллекционер томонидан сотиб олинган танк Ироқ ҳарбий кучларига тегишли бўлиб, 1990–1991 йилларда Форс кўрфази урушида қатнашган. Ўшанда танк таркибига Буюк Британия ҳам кирган халқаро коалиция ҳарбийлари томонидан қўлга олинган ва Бирлашган Қиролликка келтирилганди.

Ник Миднинг фикрича, ироқлик ҳарбийлар олтинни Кувайтдаги олтин сақланадиган жойдан олиб, ёқилғи баки ичига беркитган.

Қайд этиш жоиз, собиқ Иттифоқ 1959–1968 йилларда Бағдодга қарийб 300 та Т-54 танкини етказиб берган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди