Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Калин Сурияда дарҳол парвоздан ҳоли ҳудудлар ташкил этиш кераклигини маълум қилди Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Башар Асад тузумининг ҳарбий жиноятларига қарши АҚШнинг Хомсдаги Шайрат аэродромига берган жавоб зарбасини ижобий деб ҳисоблаймиз. Ушбу қадам тузумнинг тинч халққа нисбатан оддий ҳамда кимёвий қурол қўллагани жавобсиз қолмаслиги нуқтаи назаридан муҳим ҳисобланади. Келажада бу каби оммавий қирғинлар рўй бермаслиги учун Сурияда дарҳол парвоздан ҳоли ҳамда хавфсиз ҳудудлар ташкил қилиш керак», — дея таъкидлади котиб.
7 апрелга ўтар кечаси АҚШ қуролли кучлари президент Дональд Трамп буйруғига биноан Суриянинг Хомс вилоятига 59 та қанотли ракеталарни учирган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)