Норвегиянинг ВGTV телеканали ўз сайтига Стокгольмда юк машинасининг одамлар устига босиб бориши акс этган видеони жойлаштирди. Съёмка ташқи кузатув камераси ёрдамида амалга оширилган, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Видеода бир неча киши юк машинасидан қочиб, яқин атрофдаги муассасалар ичига югуриб кираётганини кўриш мумкин. Автомобиль Дротнинггатан пиёдалар кўчасида жойлашган дўконларнинг ёнида катта тезликда ўтган.
7 апрель куни Стокгольм марказидаги пиёдаларнинг асосий кўчасида юк машинаси одамларнинг устига босиб бориб, охири универмаг ойнасига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши жароҳат олгани айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)