Швеция полицияси Стокгольм марказидаги терактга алоқадорликда гумон қилиб Хюлстда яна бир шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Стокгольмда аввалроқ қўлга олинган шахс теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани ҳақида хабар берилган эди. Полициячиларнинг маълум қилишича, улар ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаган, бироқ ҳозирча унинг исмини эълон қилмаяпти.
7 апрель куни Стокгольм марказидаги пиёдаларнинг асосий кўчасида юк машинаси одамларнинг устига босиб бориб, охири универмаг ойнасига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши жароҳат олгани айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)