АҚШнинг Орегон штатида бир моторли Piper PA46 самолёти қулаши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси Линн округидаги Маллон аэропортидан узоқ бўлмаган жойда қулаган.
Fox News телеканали хабарига кўра, авиаҳалокат вақтида ҳудудда кучли шамол эсган, бироқ ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)